Талаба-спортчимиз Хитойда ўтган қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилди
Хитой Халқ Республикасининг Лучжоу шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш спортчи совриндорликка эришди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Миржамол Мирсаидов ММА бўйича -60 килограмм вазнда қитъанинг энг маҳоратли спортчиларига муносиб қаршилик кўрсатди.
Саралаш беллашувларида зафар қучган ҳамюртимиз финал остонасида хитойлик рақиби билан ўтказган тенг кураш натижасига кўра, 3-ўринни эгаллади.
Чемпионатда иродасини намойиш этган Миржамол Мирсаидов бронза медали, диплом ва тегишли пул мукофоти билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА