Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба-спортчиларимиз III Туркий давлатлар универсиада ўйинларида қатнашади
10:14 / 2025-09-02

Бугун, 2 сентябрь куни 82 нафар талаба-спортчилар, мураббий ва мутахассислардан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси жорий йилнинг 3-9 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида талабалар ўртасида бўлиб ўтадиган III Туркий давлатлар универсиада ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Универсиада ўйинларида Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистон жамоалари қатнашиш талабномаларини тақдим этган.

Ўйинлар дастурига мувофиқ, мусобақалар еттита спорт тури - шахмат, стол тенниси, волейбол, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши ҳамда футзал бўйича ўтказилади.

Мазкур Универсиада ўйинларида мамлакатимиз талаба-спортчилари дастурдан ўрин олган барча йўналишларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА