Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан туризм соҳаси вакиллари ҳамкорлигида “Наманганда туризм ва Наманган давлат чет тиллари институти: ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
“InnoWeek” – инновацион ғоялар ҳафталиги ва “XXI аср аёли” фестивали доирасида ташкил этилган тадбирда “Puo Travel” турфирма ҳамда Ахсикент археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси вакиллари, институт ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
[gallery-14119]
– Бугунги семинар-тренинг талаба-қизларни таълим жараёнига янгича қараб, замонавий кўникмаларни эгаллаши учун ўзига хос мотивация беради, - дейди институт хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Азиза Мирзаназарова. – Бугуннинг қизлари уй юмушларини бажаришдан ташқари, замонавий касб-ҳунар эгаллаши ёки жамиятнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритиши учун етарли шароит яратилган. Хусусан, институтимиз қизлари бир нечта тилларда эркин сўзлаша олади. Туризм соҳаси ривожланаётган вилоятимизда эса таржимонларга талаб катта. Шу боис, туризм соҳаси вакиллари билан ҳамкорлигимиз ўзаро манфаатдорликка асосланган.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар