English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба ўқиши давомида ҳарбий хизматга бориб келиши мумкинми?
16:39 / 2022-03-17

Ҳар бир балоғатга етган йигит учун Ватан олдида ўз бурчини ўташ шарафлидир. Ҳарбий хизматни ўтаганларнинг аксарияти эса ҳарбий таълимга ихтисослаштирилган олий ўқув юрти талабаси бўлишни орзу қилади.

Олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба ўқиш жараёнида  бир ойлик ҳарбий хизматга бориб келиши мумкинми?  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда  Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев мазкур саволга  жавоб берди. 

– «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ олий таълим муассасаси талабалари ўқиётган даврида ўз хоҳишига кўра ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимларида сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтишлари мумкин.
Талаба  ҳарбий хизмат учун белгиланган пул бадалини тўлиқ тўлаб бўлганидан сўнг, ёзги таътил вақтида, яъни йилнинг июль-август ойларида ойлик ҳарбий йиғинларга бориб келиши мумкин. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасида фуқаролар СЧР хизматини 18 ёшдан 27 ёшга қадар ўташлари белгилаб қўйилган. 
Шунга мувофиқ,  СЧР пул бадалини тўлиқ тўлаган фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилади. 

Шунингдек, мазкур қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, СЧР пул бадалини тўлаб, ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилмаган фуқаролар 27 ёшга тўлиши билан СЧР хизматчилари ҳисобидан чиқарилади ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказилади.


Муҳайё Тошқораева, ЎзА