Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий овоз беришда қайси партия ғалаба қозонди?
12:38 / 2020-01-06

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.


Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округидаги 1730 сайлов участкасида фуқаролар ўзлари танлаган номзодга такрорий овоз берди.

6e9180a8-94e8-4cbd-8008-7fb48d57752a.jpg

Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 15, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 10, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9, Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар номзод иштирок этди. Уларнинг 18 нафарини аёллар ташкил этди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинишича, такрорий овоз беришда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 11, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 2, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 тадан номзод Қонунчилик палатаси депутатлигига ўтган.