Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий мавсум учун пилла терими давом этмоқда
15:24 / 2024-09-25

Шу кунларда республикамиз бўйлаб вилоят пиллакорлари томонидан ҳосилни йиғиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Наманган ва Бухоро вилоятларида такрорий мавсум пилла терими якунланди.

Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Ш.Рашидов, Фориш ва Дўстлик туманидаги касаначилар тайёр бўлган хом пиллани дастадан терди. 3-4-мавсумга ажратилган пилла қуртларига дасталар қўйилмоқда.

Пиллакорларга вилоят Агропилла мутахассислари тегишли тавсиялар бериб, пилла ҳосилидаги йиғим-терим ишларини ўрганиб чиқмоқда.

Андижон вилояти туманларида ҳам тутзорларни назорат қилиш, тут парвонасига қарши курашиш мақсадида кимёвий ишлов бериш, такрорий пилла боқиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хонадонлардаги ипак қуртларини назорат қилиш ҳамда терим ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида ҳам тут плантацияларида агротехник тадбирлар ўтказилиб, назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мазкур тадбирлар амалга оширилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА