French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий экин — даромад манбаи
15:19 / 2025-07-26

Кейинги йилларда ер майдонларига такрорий экин экиш асносида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳамиятлиси шундаки, ерга қадалган уруғ шу йилнинг ўзидаёқ ҳосил беради. Бундан бободеҳқонларимиз унумли фойдаланиб, ҳосилдорлик унумини ошириш билан банд.

Хусусан, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли Уйчи нав синаш станциясида жорий йил ғалладан бўшаган 19,5 гектар майдонларнинг 10 гектарига маккажўхори, 6 гектарига мош ва 3,5 гектарига мойли экинлар экилиб, парвариш қилинмоқда.

Бугунги кунда ушбу майдонлардаги экинлар 200 кг/га фосфорли, 300 кг/га азотли ва 100 кг/га калийли минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, пешма-пеш суғорилди. Шунингдек, касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олиш мақсадида баргдан озиқлантириш ва кимёвий препаратлар билан профилактик ишловлар амалга оширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА