French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий экин – даромад манбаи
19:42 / 2021-06-19

Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилишини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вазифалар берилган эди.

Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Гулистон туманида аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Гулистон туманидаги буғдойдан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш ҳолати ўрганиб чиқилди.

Бунда тумандаги “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз аҳоли, хусусан, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Нурли йўл” сув истеъмолчилари уюшмаси фермер хўжаликларининг бўшаб қолган ғалла майдонлари кўздан кечирилди ва шу ҳудуддаги ер сўраб мурожаат қилганлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экишга тайёрлаш, такрорий муддатда экиладиган экин турлари, уларни парваришлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона ва омилкорлик билан фойдаланиб, даромад топиш тўғрисида тавсиялар берилди.

Ушбу МФЙда яшовчи банд бўлмаган фуқароларга ғалладан бўшаган 14 гектар ер майдони эҳтиёжига қараб, 30 сотихдан 50 сотихгача такрорий экин экиш учун тайёр ҳолатга келтириб берилди.

Бундан ташқари, Гулистон тумани 2-сектор ҳудудига қарашли Фурқат, “Олтин водий” ва “Шарқ хақиқати” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида деҳқончилик билан шуғулланиш ниятини билдирган ёшларга такрорий экин учун мўлжалланган ер майдонидан маълум қисмини ажратиб бериш мақсадида “Уч қахрамон” СИУдаги буғдойдан бўшаган майдон таклиф этилди.

Ғалладан бўшаган майдонга такрорий экин экиб, даромадларини оширишлари учун 40 сотихдан ер ажратиб берилди ва ёшларга шу ерга вақтинчалик эгалик тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Тумандаги тажрибали деҳқон ва фермерлар ғалладан бўшаган ерларни парваришлаш билан боғлиқ ишлар, жумладан, ерни керакли минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ўғитлаш, экин турига қараб ўз вақтида суғориш, унга уруғлик қадаш, чопиш юмшатиш ва умуман барча зарур агротехник тартиблари ҳақида ёш деҳқонларга тавсиялар берди.

Сирдарё вилоятидаги барча туманларда ғалладан бўшаган экин майдонлари иккинчи ҳосил олиш учун кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, “Ёшлар дафтари”, “Аёооар дафтаи” рўйхатига киритилган оилаларга ҳеч қандай мажбуриятсиз такрорий экин экиш учун берилмоқда.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА