Рустам Камолидинович ДЖАМОЛОВ Техника фанлари доктори катта илмий ходим “Пахтасаноат илмий маркази” Акционерлик жамияти Тошкент, Ўзбекистон rustam-djamolov1972@mail.ru Адхам Файзуллаевич ХАЙДАРОВ Мустақил изланувчи “Пахтасаноат илмий маркази” Акционерлик Жамияти Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада пахта тозалагич конструкциясига киритилган такомиллаштирилган технологик жараёни рационал параметрларини пахта хом ашёсини тозалаш вақтида чигитни механик шикастланганлиги кўрсаткичларига таъсирини тажрибаларни математик режалаштириш усули билан аниқлаш натижалари келтирилган. Ўтказилган тажрибалар натижаси бўйича ишлаб чиқилган пахта тозалагичининг тажрибаларни математик режалаштириш билан аниқланган мақбул параметрлари - қозиқли барабан кожухи билан илдирувчи колосникли мослама оралиқ масофаси 80 мм, аррали барабаннинг айланиш тезлиги 500 айл./дақ. ва тозалагичнинг иш унумдорлиги 6,0 т/соат га тенг.
Таянч сўзлар: такомиллаштирилган, механик шикастланганлик, чигит, математик режалаштириш, рационал, омиллар, регрессия тенгламаси, қиймат.