Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахтакўпир туманида 1000 ўринли стадион қуриб битказилмоқда
12:24 / 2020-07-18

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида жорий йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида жорий йилда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Туман марказидаги кўчалар кенгайтирилиб, бир нечта янги иқтисодий, ижтимоий ва маданий объектлар қуриб битказилмоқда.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида қад ростлаган замонавий спорт стадиони ана шундай янги қурилиш объектларидан. Минг ўринга мўлжалланган стадион “GOLDEN STAR” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилмоқда. Қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Айни пайтда бунёдкорлар ўриндиқларни жойлаштириш, югуриш майдончасида йўлакларни чизиш, ювиниш хоналарига мебель жиҳозларини ўрнатиш ишлари билан банд.

Стадионда ёшлар футбол ва енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланиши учун имкониятлар яратилган.

photo_2020-07-18_12-39-00.jpg

photo_2020-07-18_12-39-01.jpg

photo_2020-07-18_12-39-05.jpg

photo_2020-07-18_12-39-02.jpg