English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахиатош туманида давлат хизматларини кўрсатиш муддатини бузганлар жавобгарликка тортилди
20:27 / 2020-02-07

Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга 40 887 та давлат хизматлари кўрсатилган.


Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ваколатли органларнинг масъул ходимлари иштирокида 2019 йил якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга 40 887 та давлат хизматлари кўрсатилган.

Кўрсатилган давлат хизматлари 2018 йилга нисбатан 2,6 каррага ўсган яъни 2019 йилда кўрсатилган хизматлар сони 2018 йилга нисбатан 25722 га кўпайган.

Тадбирда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилинди.

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматини кўрсатишда 2019 йилда 133 та ҳолатда ваколатли органларнинг масъул ходимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилганлиги аниқланган.

Натижада, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК Тахиатош филиалидан 2 нафар ходими, туман газ таъминоти филиалидан 2 нафар ходими, шунингдек туман ҳокимлиги ва сув таъминоти корхоналарининг 1 нафардан ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5) моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортилган.