Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландга борган Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди
11:11 / 2022-10-10

Маълумотларга кўра, Таиланд Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Visa on Arrival) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

Ўзбекистон Бош консулхонасидан олинган маълумотга кўра, шунингдек, барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки PCR-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Ўзбекистон фуқароларига визалар «Visa on Arrival» ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади. Ушбу турдаги визаларни олиш учун паспорт, 4×6 ҳажмдаги 1 дона фотосурат, оқ фонда, қайтиш авиачиптасининг нусхаси сингари ҳужжатлар талаб этилади. Шунингдек, бир киши учун 2000 бат (тахминан 55 АҚШ доллари) виза тўлови, тўлов Таиланд батида амалга оширилади:

Бундан ташқари, иммиграция назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхонани банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ёки ҳар бир киши учун 20 минг Таиланд бати (тахминан 550 АҚШ доллари) миқдорида маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

 

ЎзА