Таиланддаги тошқин қурбонлари 145 кишига етди
Таиланд жанубида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 145 нафарга етди, дея маълум қилди ҳукумат аъзоси Сирипонг Ангкасакулькиат журналистларга.
Мулозим қайд этишича, офат 8 музофотга дахл қилган, биргина Сонгкла провинциясида 100 дан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриди.
Сув чекиняпти, қидирув-қутқарув гуруҳлари янги ҳудудларга кириш имконини топяпти, деди маъмурият вакили.
Айни пайт табиий ҳодисанинг олдини олиш ва оқибатини юмшатиш департаменти 12 жанубий вилоятда тошқин 1,2 миллиондан кўп хонадон, 3,6 миллион кишига зарар етказганини эълон қилди.
Бош вазир Анутин Чанвиракул Сонгкла учун фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Г.Сатторова, ЎзА