Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланддаги касалхона Камбоджа қўшинлари томонидан ўққа тутилди
13:39 / 2025-12-10

Таиланднинг Сурин провинциясидаги касалхона Камбоджа қўшинлари томонидан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Таъкидланишича, бугун эрталаб Камбоджа кучлари Пҳаном Донграк шифохонаси ҳудуди ва унинг атрофига “BM-21 Grad” ракета тизимлари орқали олтита снаряд отган.                                                 

Маълумки, икки ўлка ўртасидаги чегара ҳудудларида жанглар ўтган ҳафта охирида авж олди ва сешанба куни ҳам давом этди. Шундан сўнг, томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблашди ва Таиланд ҳаво кучлари ҳаво ҳужумларини бошлади.      

Кеча бир қанча нашрлар Таиланд-Камбоджа чегарасида шиддатли жанглар давом этгани ҳақида ёзиб чиққанди. Охирги маълумотларга кўра, Таиланд қўшинларининг Камбоджа чегара ҳудудларига уюштирган ҳужумлари оқибатида 54,5 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Таиланддаги чегара зоналарида эса 400 минг аҳоли эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19-ноябрь куни Таиланд мудофаа вазири Наттафон Накфанит баҳсли ҳудудларда чегарани вақтинчалик демаркация қилиш бошланиши муносабати билан қўшинларга тўлиқ шай туришни буюрганди. 

Г.Сатторова, ЎзА