Таиландда ёнғин сабаб 13 киши ҳалок бўлди
Таиланддаги тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда. Бахтсиз ҳодиса Чонбури провинциясида содир бўлди. Полиция маълумотига кўра, “Mountain ” тунги клубидаги ёнғин қурбонларининг барчаси Таиланд фуқаролари бўлган.