French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда Ўзбекистон шаънини улуғлаганлар кутиб олинди
18:23 / 2023-01-29

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 21 та медаллар шодасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Эътиборлиси, қитъанинг 20 тадан зиёд давлат вакиллари иштирок этган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 24 нафар аъзоси қатнашиб, уларнинг 21 нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

Кутиб олиш тантаналарида иштирок этган Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакент Полатов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутахассислари, Олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, мураббийлар, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ушбу ғалабани қўлга киритилишида давлатимиз томонидан спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар муҳим омил бўлганини таъкидлашди.

Чемпионатда боксчи йигитларимиз 9 та олтин, 1 тадан кумуш-бронза, қизларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлиб, ҳар икки йўналишда вакилларимиз умумжамоада 1-ўринни эгаллади.  

Шунингдек, мусобақа ташкилий қўмитаси хулосасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нурислом Исмоилов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилганлиги юртимиз иқтидорларга бой мамлакат эканлигини кўрсатди.

Т.Рўзиев, ЎзА