Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда ўн минглаб киши сув тошқинларидан жабр кўрди
20:54 / 2023-12-25

Таиланднинг жанубий провинцияларида давом этган шаррос ёмғирлар туфайли келиб чиққан сув тошқинлари натижасида 50 мингга яқин киши жабрланди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Бугун эрталаб икки қўшни Наративат ва Ялла провинцияларнинг 13 ҳудудларида сув тошқинлари қайд этилди. 9697 турар-жой биноси сув остида қолди. Кўп жойларда, айниқса Ялла провинциясида сув босиш чуқурлиги 1 метр ва ундан кўпроқни ташкил этди, дейилади департамент хабарида. 

Саккизта мактабни бир кунга ёпишга тўғри келди. Шаҳарлар ўртасидаги айрим йўлларда транспортда ҳаракатланишнинг имкони йўқ. Жанубий темир йўллари ҳам вақтинчалик ёпилган. Таиланд давлат темир йўллари жанубий йўналишидаги темир йўл кўтармасининг бир қанча майдонларини сув босган, ушбу майдонларда поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Хабарда айтилганидек, департамент томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, етказилган зарарни баҳолаш ҳамда зарар кўрган туманлар аҳолисига ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида иккала провинцияга ҳам ходимлар юборилган. 

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА.