Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда маймун чечагининг 1b тури аниқланди
19:03 / 2024-08-21

Таиландда маймун чечагининг 1b тури билан касалланган илк фуқаро қайд этилди, деб хабар берди “The Nation” газетаси.

Вирусологлар изоҳлашича, эмлаш ва карантин тадбири касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган.

Касалликлар назорати ва профилактикаси департаменти маълумотига кўра, Африка мамлакатидан келган беморга шундай ташхис қўйилган.

Таиландда 2022 йил бошидан бери 2b турдаги маймун чечаги билан боғлиқ 827 ҳолат кузатилган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур эпидемияни ижтимоий соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат сифатида баҳолади. 2024 йил қайд этилган ҳолатлар сони ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар ошиб, 14 000 га етди.

Маймун чечаги вируси юқумли касаллик бўлиб, оғриқли тошма, лимфа тугуни йириклашиши ва иситма билан намоён бўлади.