English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда кран воқеаси: икки киши ҳалок бўлди
14:56 / 2026-01-15

Таиландда юз берган навбатдаги қурилиш билан боғлиқ фожиа инсонлар ўлимига сабаб бўлди. Полиция маълумотига кўра, бугун Бангкок яқинидаги Самут Сакхон вилоятида қурилиш крани қулаб, икки автомашинани босиб қолган. Ҳодиса оқибатида икки инсон ҳаётдан кўз юмиб, беш нафар фуқаро жароҳат олган.

Маҳаллий полиция раҳбари Ситтипорн Каси айтишича, қурилма тезкор қурилаётган эстакада йўли лойиҳаси доирасида иш олиб бораётган пайт йўл устига қулаган.

Воқеа мамлакатда сўнгги икки кунда содир бўлган иккинчи йирик фожиа сифатида қайд этилди. Бир кун олдин Накхон Ратчасима вилоятида юқори тезликда ҳаракатланувчи темир йўл қурилишида кран қулаб, поезд изидан чиқиб кетган эди. Ҳодисада 32 йўловчи ҳалок бўлган, 66 киши турли даражада жабрланган.

Ҳар икки воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда. Сўнгги пайт Таиландда қурилиш лойиҳалари билан боғлиқ хавфсизлик масаласи жиддий ташвиш уйғотаётгани таъкидланмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА