Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиландда британ фуқароси ҳалок бўлди
08:25 / 2022-01-24

Таиланд ғарбидаги Канчанабури шаҳрида Буюк Британия фуқароларига ҳужум уюштирилди. Ҳодиса оқибатида уларнинг бири нобул бўлди, иккинчиси яраланди. Бу ҳақда “Bangkok Post” газетаси ёзган.

49 ёшли эркакнинг бўйни атрофида пичоқ билан берилган зарба изи бор. Унинг 55 яшар ҳамюрти тирик қолган, аммо жиддий жароҳат ташҳиси қўйилиб, касалхонага ётқизилди. Полиция хабарига кўра, британияликлар тун ярмидан оққанда баланд овозда мусиқа қўйиб олиб, спиртли ичимлик ичиб ўтиришган. Бир киши уларга ташланган ва кейин воқеа жойидан қочган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар 23 ёшли гумондорни ушлашди. У ҳодиса содир бўлган жой қаршисидаги уйда яшайдиган қариндошиникига яширинган экан. Маълум қилинишича, жиноятчининг руҳиятида муаммо бор.