Таиланд ва Камбожа чоршанба куни Тай давлатининг Сисакет музофотида бўлиб ўтган икки томонлама чегара қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида чегара ҳарбий округи қўмондонликлари даражасида кескинликни юмшатиш ва тинчликни сақлаш чора-тадбирларини келишиб олди.
Учрашув кун тартиби 2025 йил 24-28 июль кунлари чегарадаги можаро чоғида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида тўқнашув юз берган минтақага тегишли бўлди. Аввалги навбатдан ташқари йиғилишлар жанжал чиққан кунлари ташкил қилинган эди.
Ҳужжатда қайд этилишича, учрашувдан кўзланган мақсад янги тўқнашувларнинг олдини олиш учун ишончни мустаҳкамлашдан иборат.
Икки мамлакат делегациялари чегарада ҳудудларни минадан тозалаш муҳимлигини яна бир бор тасдиқладилар ва Чегара масалалари бўйича Бош қўмита ваколатига кирувчи ушбу масалани яқин кунларга режалаштирилган йиғилишда кўтаришга келишиб олдилар.
“Минтақавий қўмитанинг навбатдаги йиғилиши Камбожада ўтказилади”, — дейилган хабарда.
Дарвоқе, кескинликни юмшатиш учун чегара қўмиталари билан бирга икки томонлама чегара механизмларига чегарани белгилаш бўйича ҳуқуқий ва техник кўмак берадиган Қўшма чегара комиссияси ҳам ишламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА