English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланд пойтахтида АТИҲ форуми бошланди
10:06 / 2022-11-18

Таиланд пойтахти Бангкокда ҳар йили бўлиб ўтадиган "Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги" (АТИҲ) форуми очилди.

Пойтахтдаги қиролича она Сирикит номидаги конгресс-марказда бўлиб ўтаётган тадбирда COVID-19 пандемияси ҳамда қудратли мамлакатлар ўртасидаги геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли дунё иқтисодиётида кузатилаётган танглик масалалари муҳокама қилинади.    

Форум 19 ноябрда якунига етади. У 2019 йилдан буён илк бор юзма-юз форматда бўлиб ўтмоқда. АТИҲнинг Бангкок  форуми шиори учта сўздан иборат: "Очиқлик, Қўшилиш, Мувозанат".    

Умуман олганда, АТИҲ иштирокчиларини мамлакатлар, деб бўлмайди. Унда ҳудудий-давлат иқтисодий тузилма сифатида  алоҳида делегация бўлиб иштирок этмоқда. Масалан, форумда ХХР таркибига кирувчи иккита автоном иқтисодий ҳудуд – Гонконг ва Тайвань вакиллари алоҳида делегация бўлиб  иштирок этмоқда. Форумга жами 21 та иқтисодий бирлик вакиллари келган.Улар Австралия, Бруней, Канада, Индонезия, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Янги  Зеландия, Филиппин, Сингапур, Таиланд, АҚШ, Тайвань, Гонконг, ХХР, Мексика, Папуа-Янги Гвинея, Чили, Перу, Россия ва Вьетнамдан иборат.  

АТИҲ саъй-ҳаракатлари минтақанинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини таъминлаш ва Осиё-Тинч океани ҳамжамиятини мустаҳкамлашга қаратилган.