Таиланд ҳукумати COVID-19 билан боғлиқ қатор чекловларни жорий эта бошлади. Мамлакатда вирусни юқтирган фуқаролар сони ортиб бормоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Маълум бўлишича, касаллик тарқалишига сабаб бўлаётган пойтахт Банкокдаги боғлар, спорт заллари, кинотеатрлар ва кундузги тиббиёт марказлари 26 апрелдан 9 майгача ёпилади. Қолаверса, ҳукумат Ҳиндистонда вирус кенг тарқалаётгани сабабли ушбу мамлакат фуқароларига Таиланд ҳудудига киришга рухсат бермаяпти.
Шунингдек, жамоат жойларида ниқоб тақмаган шахслар 20 минг бат (635 доллар) жарима тортилади.
Аммо ўтган йилгидан фарқли, савдо марказлари ва ресторанлар фаолияти давом этаётган эди. Бу эса инфекциянинг ўсиш суръати ошиб кетишига сабаб бўлди. Натижада мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди.
Таиланд бошқаларга қараганда анча эҳтиёткорона ҳаракат қилаётган давлат эди. Шунга қарамай, сўнгги бир ой ичида 57 мингдан зиёд одам COVID-19ни юқтириб олган, 148 нафар бемор вафот этган. Душанба куни 2 мингдан зиёд янги ҳолат қайд этилди, шундан 901 таси Бангкок ҳудудига тўғри келади.