Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Таҳсин-2021» миллий мукофоти билан ЎзА ходими тақдирланди
09:46 / 2021-06-29

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри олд майдонида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Таҳсин-2021» миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан таъсис этилган мукофотни топшириш маросимида вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан 28 та номинация бўйича 500 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган. Улар ичидан мамлакатимиз тараққиёти йўлида кўрсатган хизматлари, фаолликлари ва муносиб меҳнатлари билан намуна бўлган ғолиблар саралаб олинди ва уларга «Таҳсин-2021»  миллий мукофоти топширилди.  

Мукофотланганлар қаторида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА шарҳловчиси Гулноза Бобоева ҳам  юртимизда ёшлар сиёсатининг устувор аҳамиятга молик мавзуларни мунтазам ёритиб боргани, жумладан, ёшлар ўртасидаги илм-фан, спорт, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, маданият, инновациялар, тиббиёт каби йўналишларда мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган, ўз соҳасида муваффақиятга эришган, етакчилик қобилиятига эга ижтимоий фаол, ижодкор ва ташаббускор ёшлар ҳақида кенг жамоатчиликка етказишда, мақолаларни оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет нашрларида кенг ёритишда ташаббускорлик кўрсатгани учун «Таҳсин» 2021 миллий мукофоти билан тақдирланди.  

 Ҳамкасбимизни мукофот билан ЎзА жамоаси номидан самимий табриклаймиз!