Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳририятга ташриф
12:03 / 2024-08-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ уюшма аъзолари, устоз журналистлар “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририятида бўлиб, газета фаолияти билан яқиндан танишди.  

[gallery-18634]

Жамоа ходимлари билан самимий суҳбатда бугунги кунда журналистика соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳа вакилларининг эркин фаолияти учун яратилаётган имкониятлар, таҳририятлар ва журналистлар ўртасида ўзаро тажриба алмашишнинг самарали натижалари, шунингдек, мезбон таҳририятнинг узоқ йиллик босиб ўтган шарафли йўли, келгусидаги режалари, айни пайтдаги ижодий жараёнлар хусусида сўз юритилди.  

Шундан сўнг, устоз журналистлар касбий тажрибаларидан келиб чиқиб, янгиликларни аҳолига тезкор етказишда янги лойиҳалар устида ишлаш усуллари юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.

ЎзА фотомухбири

Сирож АСЛОНОВ олган суратлар