English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАҲЛИЛ: 2021 йилда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида иқтисодий фаоллик нисбатан юқори бўлган
14:34 / 2022-05-17

Яқинда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги Иқтисодий фаоллик барометри баҳолангани маълум қилинди.

Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди. 

Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини мунтазам равишда баҳолашга қаратилади. Бу эса иқтисодий фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш ва ҳудудлар ўртасида фаол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. 

Хўш, Иқтисодий фаоллик барометри қандай тартибларда аниқланади? 

Бу жараён 12 та кўрсаткичдан иборат  бўлиб, 3 та муҳим таркибий қисм, яъни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва ташқи савдо фаоллиги таҳлил этилади. 

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида иқтисодий фаоллик нисбатан юқори бўлгани аниқланди.  

Бунга Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан ташқи савдо кўрсаткичи, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида эса тадбиркорликнинг фаоллиги сабаб бўлган. Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг Иқтисодий фаоллик барометрида 2020 йилдагига нисбатан ижобий ўсиш кузатилган. 

ЎзА