Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича кичик ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
"Zayed Complex" мажмуасида ўтаётган дунё биринчилигининг бугунги беллашувларида йигитлар 45, +65, қизлар эса 47 ва 51 кг. вазн тоифаларида баҳс олиб боради. Қувонарлиси, мазкур вазнларда Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги аъзолари ҳам медаллар учун курашади.

Жуфтликлар қуйидагича:
Йигитлар
45 кг. вазнда 1/16 финал босқичи: Максим Ким – Ачим Ресимо (Филиппин)/Маркус Лам (Канада) баҳси ғолибига қарши.
+65 кг. вазнда 1/16 финал босқичи: Дашук Ратмир – Амин Моҳамммедзаде (Эрон).
Қизлар
47 кг. вазнда 1/32 финал босқичи: Нозима Тангирова – Хор Члое Спенсер (Австралия).
51 кг. вазнда 1/32 финал босқичи: Маҳбуба Мўминова – Риад Талине Велли (Фаластин).

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида -37 кг. вазн тоифасида Султонбек Набиев томонидан қўлга киритилган олтин медаль мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА