Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочимиз халқаро турнир ғолибига айланди
11:27 / 2025-08-02

Грузиянинг Батуми шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида “Batumi Open-2025” халқаро турнири ўтказилмоқда.

Унда кадетлар ва ўсмирлар ёш тоифасидаги беллашувларда ИИВ “ЖАР” cпорт-соғломлаштириш комплекси таэквондочилари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, мазкур мусобақанинг вазни -42 кг. бўлган таэквондочилар баҳсида Эъзозахон Раҳмонова дастлаб мезбонлар вакили Барбаре Барбакадзени, ярим финалда бошқа бир грузиялик спортчи Елена Асатияни таслим этиб, финал босқичига йўл олди. Сўнгги ҳал қилувчи финал жангида Эъзозахон грузиялик Ана Цецхлазде устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди.  

Айни дамда кадетлар ёш тоифасида Муҳаммад Али Исмоилов 33 кг. вазн тоифасида халқаро турнир ғолиблиги учун жанг ўтказмоқда. Дарвоқе, Усмон Абдуғаниев (-27 кг), Муҳаммад Дилшодов (-29кг)  ва бошқа спортчиларимиз ҳам ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА