Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочимиз Покистон турнирида олтин медалга эга чиқди
11:27 / 2023-11-06

Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида ўтказилаётган V "Combaxx Asian Open Taekwondo Championships" халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Халқаро турнирнинг кёруги йўналишида ўтказилган баҳсларда миллий терма жамоамиз аъзоси Нажмиддин Қосимҳожиев 74 килограмм вазн тоифасида барча рақибларидан устун келди ва ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.  

"Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларидан сўнг таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Наманганда ўтказилган халқаро турнирдаги муваффақиятидан кейин ушбу ютуққа эришиши ўзига хос натижа бўлди.  

"Париж-2024" Олимпиадасига ҳозирлик кўраётган юртимиз таэквондочилари жорий йил ҳисобидан 9-10 ноябрь кунлари Иорданияда ўтадиган Г2 таснифидаги турнирда қатнашади.  

Шунингдек, декабрь ойида Англияда ўтадиган Гран-при турнири, Хитойда Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган “Катта дубулға” турнирида ўз омадларини синовдан ўтказади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА