Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочимиз Италия Гран-при турнирида бронза медалига мушарраф бўлди
10:42 / 2022-06-06

Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири якунланди.

Италия пойтахти Рим шаҳрида таэквондо бўйича йилнинг биринчи Гран-при турнири якунланди.  

Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, жаҳон рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаб келаётган спортчилар иштирокидаги уч кунлик баҳслар унда иштирок этган 8 нафар ўзбекистонлик таэквондочи учун ҳам ҳар томонлама муросасиз кечди.  

Олимпия ўйинлари олтин медаль соҳиби Улуғбек Рашидов илк саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Аммо ярим финал остонасида таэквондо ватани вакили бўлган жанубий кореялик спортчига тенг курашлар остидаги баҳсда йўл берди.   

Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари Чарос Қаюмова, Светлана Осипова ва Феруза Содиқова ҳам саралаш беллашувларини ғалаба билан ўтказишган бўлсада, медаллар учун курашларда қатнаша олмади.  

Рим даянидаги беллашувларда терма жамоамиз вакили Шуҳрат Салаев 80 кг. вазн тоифасида муносиб натижа қайд этди. У дастлаб иорданиялик Фахед Сбейҳини, иккинчи босқичда Токио-2020 совриндори хорватиялик Тони Канаетни, чорак финалда эса испаниялик Даниел Баррерани доғда қолдирди.  

Финал йўлида юртдошимизга Токио-2020 Олимпиадасининг яна бир совриндори мисрлик Сейф Эйсса рўбарў келди. Биринчи бўлимни Салаев ўз фойдасига ҳал қилган бўлса ҳам, кейинги раундларда тажрибали рақиб устунликни ўз томонига оғдириб олди. Баҳслар сарҳисобига кўра, ҳакамлар Шуҳрат Салаевни бронза медалига лойиқ эканлигини кўрсатди.  

Европада ўтказилган ушбу мусобақа натижаларига кўра, саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашган барча спортчиларимиз муносиб рейтинг очколарига эга бўлди. Бу эса Париж-2024 учун муҳим баллар ҳисобланади.  

Т.Рўзиев, ЎзА