Таэквондочимиз Бангкок мусобақасида ғолибликка эришди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Гран-при челленж мусобақасида терма жамоамиз аъзоси совриндорлар қаторидан жой олди.
29 та мамлакатнинг 241 нафар спортчиси иштирок этаётган турнирнинг учинчи кунида терма жамоамиз аъзоси Шуҳрат Салаев -67 килограмм оғирликда даянга чиқиб, олтин медалга эгалик қилди.

Маҳоратли таэквондочимиз саралаш, чорак ва ярим финал баҳсларида рақибларини доғда қолдирди. Финалда грециялик рақибидан устунликка эришди ва унинг шарафига Бангкок спорт мажмуасида ватанимиз байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради. Ушбу вазнда бронза медали Жанубий кореялик Ким Вужинга тегишли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА