French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни қандай?
16:29 / 2025-10-15

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) октябрь ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўрин олди.

Жаҳон рейтингида эркаклар ўртасида +87 кг. вазн тоифасидаги маҳоратли спортчимиз Марат Мавлонов 95,02 очко билан 3-ўриндан жой олган бўлса, -80 кг. вазнда Жасурбек Жайсунов 98,12 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Аёллар ўртасида +73 кг. вазн тоифасида Светлана Осипова 114,20 очко билан жаҳонда иккинчи рақамли таэквондочи сифатида қайд этилди.

Қуйида қолган таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни билан танишасиз:

Эркаклар ўртасида:

-54 кг: 5. Жаҳонгир Худойбердиев (73.60),

-58 кг: 29. Дилмуроджон Маъруфжонов (40.00), 48. Камронбек Мансуров (29.64) ва 50. Омонжон Отайжонов (26.62);

-63 кг: 40. Назарали Назаров (22.00);

-74 кг: 18. Нажмиддин Қосимҳожиев (32.40);

-80 кг: 4. Жасурбек Жайсунов (98.12);

-87 кг: 8. Шуҳрат Салаев (53.32), 13. Ёдгорбек Жўрабоев (43.60);

+87 кг: 3. Марат Мавлонов (95.02).

Аёллар:

-46 кг: 36. Мадина Шониёзова (21.60), 45. Зухра Тожиматова (16.85);

-53 кг: 41. Лайло Зайниддинова (21.41);

-57 кг: 16. Мадина Мирабзалова (55.62);

-67 кг: 9. Озода Собиржонова (92.92).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА