Жорий йилнинг 24-31 октябрь кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси 15 нафар вакил билан иштирок этади.
Мазкур чемпионат баҳсларида терма жамоамиз аъзолари иштирокидаги тақвим эълон қилинди. Жумладан, мусобақанинг илк куни Мадина Мирабзалова (-57 кг.) ва Марат Мавлонов (+87 кг.) ўз вазнларидаги беллашувларда иштирок этади. 25 октябрда Лайло Ҳасанова (-49 кг.), Назарли Назаров (-63 кг.), 26 октябрь куни Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг.), Шуҳрат Салаев (-87 кг.), 27 октябрь санасида Мадина Шониёзова (-46 кг.), Светлана Осипова (+73 кг.), Жасурбек Жайсунов (-80 кг.) жанг қилади.
Шунингдек, 28 октябрь куни Озода Собиржонова (-67 кг.), Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг.), 29 октябрь Омонжон Отажонов (-58 кг.), Севинч Ҳайитова (-62 кг.), сўнгги куни эса Лайло Зайниддинова (-53 кг.), Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг.) иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йили Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА