Таэквондочиларимизнинг Болгариядаги омадли одими
Шу кунларда Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.
Дунёнинг энг кучли ўсмир таэквондочилари иштирок этаётган мазкур чемпионатда юртимиз спортчилари муносиб иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг учинчи кунида 63 кг. вазн тоифасида ўзбекистонлик Назарали Назаров финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Бугунгача ўтган баҳсларда Гулшаной Исмоилова бронза, Маржона Худойқулова кумуш медалга эга чиққанди.

Жаҳон чемпионати беллашувлари 7 августга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта муқаддам ушбу жойда кичик ёшдагилар ўртасидаги дунё биринчилигида юртимиз вакиллари 10 та медалга сазовор бўлганди.
Т. Рўзиев, ЎзА