Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз жамоавий дастурда бронза медалини қўлга киритди
13:48 / 2024-12-10

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Уси шаҳрида ташкил этилган аралаш жамоавий дастурда жаҳон кубоги финал босқичида муносиб иштирок этди.

Мусобақанинг чорак финал босқичида Ҳиндистонни енгган жамоамиз, ярим финалда кутилмаганда мезбон Хитой терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ, таэквондочиларимиз бронза медали учун ўтган беллашувда Жанубий Корея термасини 2:0 ҳисобида таслим этди ва бронза медалига эга чиқди.  

Беллашувларда Жасур Жайсунов (-80 кг), Шуҳрат Салаев (+80 кг), Феруза Содиқова (-67 кг) ва Гулсанам Алижонова (+67 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ушбу муваффақият вакилларимизга жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим этди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА