Таэквондочиларимиз жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Катта дубулға" турниридан сўнг жамоавий йўналишда жаҳон кубоги ташкил этилди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилди. Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратди. Финалда юртдошларимиз Хитой жамоасига мағлуб бўлди ва иккинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА