Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тарихий натижага эришди
16:47 / 2024-10-06

Бугун, 6 октябрь куни Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Дунёнинг энг кучли ёш таэквондочилари иштирокида ўтказилган чемпионатда умидли спортчиларимиздан Дилмурод Маъруфжонов 45 килограмм вазнда олтин, Беҳруз Салимов -48 килограммда бронза медалларини қўлга киритди.

Шуни таъкиддаш лозимки, бу ўзбек таэквондоси учун муҳим аҳамият касб этди. Чунки, бугунгача ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ўзбекистонлик таэквондочилар ҳали олтин медалга сазовор бўлмаганди.

Т.Рўзиев, ЎзА