Яқинда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо “WТ” бўйича “Fujairah Open-2026” халқаро турнирида ажойиб хушхабар янгради.
“G-2” туркумига кирувчи мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган кучли спортчилар ўртасидаги муросасиз баҳсларда наманганлик спортчилар ҳам салмоқли натижаларга эришди.

Халқаро турнирда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш таэквондочиларимиздан Гулёра Орифжонова (52 килограмм вазн тоифаси) ва Асадбек Аминов (73 килограмм вазнда) ўсмирлар ўртасида ярим финалга қадар беллашувларни ғалаба билан якунлаб, пировардида бронза медалларини қўлга киритишди.
Таъкидлаш даркор, мазкур муваффақият ака-ука мураббийлар Холмурод ва Маъмуржон Нозимов бошчилигидаги наманганлик шарқона яккакураш усталарининг таэквондо “WT” бўйича “Лос Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаларига эга чиқишга номзодларни саралаш борасидаги тинимсиз меҳнати ва вилоятда ушбу спорт турига қаратилаётган юксак эътибор маҳсулидир.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА