French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз Таиланддаги мусобақада қатнашмоқда
09:53 / 2025-11-21

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Grand Prix Challenge" мусобақаси бошланди. 24 ноябрь кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақада 29 та мамлакатдан келган 250 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашади.

"Indoor Stadium Huamark" мажмуасида бўлиб ўтадиган баҳсларда бугун Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги 3 нафар аъзоси даянга чиқади:  

49 кг, 1/16 финал босқичи: Лайло Ҳасанова - Камилла Безерра (Бразилия);

68 кг, 1/32 финал босқичи: Назарали Назаров - Жастин Фредерик (АҚШ);

68 кг, 1/16 финал босқичи: Диёрбек Тўхлибоев - Аманбол Бегимбетов (Қозоғистон).

Маълумот ўрнидан: Павел Хан қўл остидаги Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси ушбу турнирда 11 нафар таэквондочи билан иштирок этмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА