Таэквондочиларимиз Россияда тенгсиз бўлди
Москва шаҳрида таэквондо “WT” бўйича “G1“ туркумига кирувчи “Russia оpen” халқаро турнири якунланди.
Таэквондо
Москва шаҳрида таэквондо “WT” бўйича “G1“ туркумига кирувчи “Russia оpen” халқаро турнири якунланди.
Келаси йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун очколар тақдим этувчи ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди ва 5 олтин, 2 кумуш ҳамда 1 бронза медалини қўлга киритди.
Турнирда Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафалович ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратди ва олтин медаль билан тақдирланди.
Финалга қадар жангларда ғалаба қозонган Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова терма жамоамиз ҳисобида 2 та кумуш медални келтирган бўлса, вазни 49 килограммгача бўлган Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Россия очиқ чемпионатида олтин медални қўлга киритган 5 спортчимиз Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун 10 рейтинг очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйишди.