Таэквондочиларимиз "Катта дубулға" мусобақаси саралашидан ўтди
Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг сўнгги ҳал қилувчи турнири — "Катта дубулға" мусобақаси учун саралаш баҳслари ўз якунига етди.
Саралашда 80 кг вазн тоифасида Жасурбек Жайсунов биринчи ва Шуҳрат Салаев 3 ўриндан жой олди. Аёллар орасида 57 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова ҳамда Мадина Мирабзалова ўз иштирокини нимчорак финалда якунлади. Эркаклар ўртасида 58 кг вазн тоифасидаги Амирбек Тўраев 1/16 финал босқичига, Омонжон Отажонов эса нимчорак финалга қадар етиб борди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, 67 кг вазнда Феруза Содиқова ҳамда 80 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Никита Рафалович мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди.
Энди 16-17 декабрь кунлари мусобақанинг финал босқичи ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА