Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз Хитой Гран-Присида муваффақиятли иштирок этмоқда
10:16 / 2023-10-11

Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида "G6" таснифига кирувчи Гран-При мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда вазни 49 кг бўлган миллий терма жамоа аъзоси Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритди. М.Маннопова мазкур медални қўлга киритиш йўлида туркиялик Рукийе Йилдирим, марокашлик Омайма Эл Бучтини ҳамда саудиялик Дуня Aли Aбуталебни мағлубиятга учратди.

Бугун, 11 октябрь куни мусобақада беш нафар спортчимиз — Улуғбек Рашитов, Ниёз Пўлатов, Шуҳрат Салаев, Жасурбек Жайсунов ҳамда Феруза Содиқова даянга кўтарилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА