Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочилар иқтидори синовдан ўтди
12:33 / 2024-10-23

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш ва ушбу турлар билан шуғулланувчи ёшларни саралаш ҳамда уларни келгусидаги нуфузли мусобақаларга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарасини Осиё ва Олимпия ўйинларида эришилаётган юксак ғалабаларимиз мисолида кўрмоқдамиз.

Ана шундай юксак натижалар қайд этадиган спортчиларни саралашда аввало, ҳудудий миқёсда ўтказиладиган мусобақаларнинг аҳамияти катта.  

Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси томонидан Тошкент вилоятида иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида вилоят чемпионати ўтказилди.

Бекобод шаҳрида жойлашган “Ёшлик“ спорт мажмуасида ўтган мусобақада Самандар Товашаров, Самандар Анорбоев, Озодбек Мамадалиев, Тимур Нагимов, Мафтун Абдуҳакимова, Шаббона Абдувалиева, Жасмина Турлибекова, Дилсўз Имонова олтин медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА