Таэквондочи ёшларимиз Фужайрада 26 та медални қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган 13-"Fujayra Open-2026" халқаро турнирда ҳамюртларимиз умумий ҳисобда 26 та медалга эгалик қилди.
Халқаро турнирнинг дастлабки кунги беллашувларида Ўзбекистон катталар терма жамоаси аъзолари муваффақиятга эришганди.
Кеча ёш таэквондочиларимиз муросасиз беллашувлар сарҳисобига кўра, 7 та олтин, 6 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритди.
Иқтидорли таэквондочи ёшлармиздан Шермуҳаммадхон Қаҳҳоров, Константин Бростовский, Алишер Пак, Самира Ҳайитова, Комила Султонова, Нозима Абдужабборова, Одина Жўрабоева ўз вазн тоифаларида олтин медалларга эгалик қилди. Улар шарафига Фужайра спорт майдонида Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.
Т.Рўзиев, ЎзА