Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи”да катталар ўртасида таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари старт олди.
Таъкидлаш жоиз, карантин талаблари юмшатилгач ушбу спорт турида ҳали бирор мусобақа ташкил қилингани йўқ эди. Шу боис, беллашувлар қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. 29 ноябрга қадар ўтадиган ушбу мусобақада терма жамоамизнинг асосий таркибидаги барча спортчилар қатнашиши кутилмоқда.
[gallery-159]
Чемпионат доирасида пумсэ йўналиши бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА