Таэквондо WТ: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон кубоги финалида!
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг жамоавий йўналишда Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг энг кучли саккизта терма жамоаси иштирок этаётган мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилмоқда.
Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.
Энди юртдошларимиз олтин медаль учун Бразилия ва Хитой жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши даянга чиқади.
Т. Рўзиев, ЎзА