Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо WТ: Жаҳон чемпионати Ўзбекистон спортининг юксалиш динамикаси бардавомлигини кўрсатди
07:33 / 2025-10-31

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг энг нуфузли мусобақаси –жаҳон чемпионати ўзбекистонлик спортчилар учун омадли кечди.

179 мамлакатнинг 991 нафар таэквондочиси қатнашган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига мушарраф бўлди.

Муросасиз баҳсларнинг сўнгги кунида маҳоратли ва ёш таэквондочимиз Нажмиддин Қосимхўжаев -74 кг вазн тоифасидаги беллашувларда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон таэквондочилари сўнгги 10 йил ичида илк марта таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни яна бир карра тантана қилди.

21 ёшли Нажмиддин Қосимхўжаев 2015 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Дмитрий Шокиндан кейин жаҳон чемпионига айланган ўзбекистонлик иккинчи таэквондочига айланди.

Ҳамюртимиз финалда бразилиялик Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Эдибал Понтесни таслим этди. Унинг шарафига Хитой спорт майдонида Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз баралла жаранглади.

Ёш таэквондочимиз Нажмиддин Қосимхўжаевга қадар терма жамоамиз аъзолари Жаҳонгир Худойбердиев 154 килограммда бронза, Светлана Осипова +73 килограммда кумуш медалларга сазовор бўлганди.

Жаҳон чемпионатининг медаллар жамғармаси ҳолатида Туркия жамоаси(3-2-1) 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги поғоналарни Жанубий Корея(2-2-2), Бразилия(2-2-0), Тунис(2-0-0) жамалари банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медал билан 179 та мамлакатлар кесимида кучли бешликдан ўрин эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2023 йили Озарбайжонда ўтган жаҳон чемпионатида Светлана Осипованинг кумуш, Омонжон Отажонов, Улуғбек Рашитов ва Феруза Содиқованинг бронза медаллари ҳисобига умумжамоада 144 та давлат орасида 12-ўриндан жой олганди.

Усида поёнига етган жаҳон чемпионати Ўзбекистон таэквондосида натижадорлик ҳаракати собит давом этаётганлигидан, мамлакатимиз спортида ўсиш динамикаси бардавомлигидан далолат, дейиш мумкин.

Т. Рўзиев, ЎзА