Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо WT бўйича ўтказилган йилнинг илк нуфузли мусобақаси "Fujairah Open" халқаро турнирида мамлакатимиз таэквондочилари муносиб натижаларга эришди.
34 та давлатнинг 405 нафар спортчиси ғолиблик учун кураш олиб борган турнирда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 9 та медалини қўлга киритди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Улуғбек Рашитов, Омонжон Отажонов, Никита Рафалович, Мадинабону Маннопова, Феруза Содиқова, Светлана Осипова олтин медалларга эга чиққан бўлса, Нажмиддин Қосимхўжаев ва Озода Собиржонова кумуш, Ниёз Пўлатов бронза медалларга сазовор бўлди.
Айтиш лозимки, терма жамоамиз аъзоларидан олтин медалларга эга чиқкан спортчи финалгача бўлган мураккаб баҳсларда камида 7-8 мартадан даянда жанг олиб борди. Мазкур нуфузли мусобақада 30 нафарга яқин жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этгани турнир “кичик жаҳон чемпионати” кўринишини олгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
Бундан ташқари, "Fujairah Open"нинг 16 та финал баҳсининг 8 тасида ҳамюртларимиз кураш олиб боргани мамлакатимиз таэквондочиларининг ўзига хос натижаси бўлди, дейиш мумкин.
Т. Рўзиев, ЎзА