Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо WT ассоциацияси тақдимоти: Ханчжоу-2022, Париж-2024
16:09 / 2020-09-19

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича тақдимоти давом этмоқда.


Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича тақдимоти давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясининг тақдимот режаси тингланди. Унда Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Қўмитанинг мутасадди вакиллари иштирок этди.

4 йиллик даврни қамраб олган режа билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматовнинг ўзи таништириб ўтди. Тақдимотда Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун ҳаракат қилаётган спортчиларимиз ва уларнинг имкониятлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик дастури ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. 

Шунингдек, тақдимотнинг асосий мавзуси юртимизда ушбу спорт турини оммавийлаштириш йўналишига ҳам қаратилган бўлиб, унда бу борадаги режалар ҳам аниқ кўрсатилган.

Тадбир давомида МОҚ раҳбари ҳам дастур бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

photo_2020-09-19_16-10-51 (2).jpg

photo_2020-09-19_16-10-51.jpg