Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати кучлиларни аниқлаб бўлди
13:18 / 2020-11-30

29 ноябрь куни “Универсал” спорт мажмуасида таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида якуний финал олдидан тантанали тадбир ўтказилди.

Кёруги, пумсе ва пара-кёруги бўйича ўтказилаётган мазкур мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 700 нафар иштирокчи баҳс олиб борди. Мусобақанинг тантанали тадбирида ёш таэквондо усталари ўз чиқишлари билан йиғилган мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Маросимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев очиб берди. Шунингдек, унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди.

“Муҳтарам юртбошимизнинг спортга ва сизларга меҳрлари ўзгача. Шуни унутмангки, Сизларнинг ортингизда суянч бўладиган Президентимиз бор. Бугун бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам ўзгача чиройли ва юқори савияда ташкил қилинди. Барчангизни мана шундай спорт байрами билан қутлашга ижозат бергайсиз. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар сизлар учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр”, – деди Беҳзод Мусаев.

Тантанали тадбирдан сўнг охирги финал беллашувлари бошланди.

Пара таэквондочилар -61 кг. ва -75 кг. вазн тоифаларидаги мусобақаларда иштирок этишди. 

Якунда -61 кг. вазн тоифасида бухоролик Зуҳриддин Тохиров олтин медал соҳиби бўлган бўлса, -75 кг. вазн тоифасида қашқадарёлик Жавоҳир Алиқулов Ўзбекистон чемпиони бўлди. 


Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси

матбуот хизмати